Жаҳон | 10:22 / 14.12.2017
25082
2 дақиқада ўқилади

Озишнинг янги усули топилди

Фото: © Fotolia / Ruslanshug

Нью-Йорк штати Университетидан бўлган олимларнинг аниқлашича, очлик ҳиссини нейронларни қўзғатиш ёрдамида йўқотиш мумкин экан. Тадқиқот натижалари PHAS порталида эълон қилинди.

Университет ходимларининг сўзларига кўра, одамларда, худди ҳайвонлар каби, овқатни “эмоционал” қабул қилишга мойиллик бор, бу улар ҳаттоки оч бўлмаганларида ҳам кузатилади. Шунинг учун ҳис органларига, шунингдек тажовузкорлик ва стрессга жавоб берувчи лимбик тизимга таъсир кўрсатиш лозим. 

"Овқат бўйича хатти-ҳаракат турли-туман нейронлар ва нейрон занжирлари билан назорат қилинади, улар сут эмизувчиларнинг асосан гипоталамуси ҳамда орқа миясида жойлашган", - дейилади тадқиқотда.

Олимлар сичқонлар организмига клозапин-N-оксидни киритишди, у тўсиқ ядроси нейронларига таъсир кўрсатади. Натижа нейролептик препаратни олган сичқонлар камроқ озиқланадиган бўлишди. Шу билан бирга, клозапин-N-оксидни киритишдан салбий эффектлар аниқланмади.

Олимларнинг умид қилишича, бу услубни инсонлардаги ортиқ вазн билан курашда самарали қўллаш мумкин.

Мавзуга оид