Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Асаднинг учрашувида ноқулай вазият юзага келди (видео)
Ғарб ва араб оммавий ахборот воситалари Россия ва Сурия президентлари Владимир Путин ҳамда Башар Асаднинг Суриядаги учрашувида юзага келган ноқулай вазиятни кенг муҳокама қилишмоқда. Гап шундаки, Путиннинг Ҳмаймим авиабазасига ташрифи вақтида россиялик ҳарбийлар Асадга Путиннинг ортидан минбарга боришига ижозат беришмади.

Ушбу ҳолат тасвирланган видеода Асад Путин ортидан минбар томон кетаётгани, бироқ россиялик ҳарбийлардан бири Асаднинг қўлидан ушлаб, уни тўхтатиб қолгани акс этган. Сурия президенти ҳам тўхтаб, унга ҳаммаси тушунарли эканини билдирган.

Асад нима учун Путин билан бирга минбарга қўйилмагани сабаби номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
20:34 / 05.06.2026
Бу хат қўполлик унсурларига эга — Путин Зеленскийнинг хати ҳақида
17:01 / 05.06.2026
«Орешник» ҳали жанговар қўллангани йўқ – Путин
14:21 / 05.06.2026