Жаҳон | 08:05 / 15.12.2017
6063
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон Грецияда элчихона очади  

Фото: РИА Новости

Греция пойтахти Афинада Афғонистоннинг элчихонаси очилади. Бу ҳақда Греция ташқи ишлар вазири Никос Котзиас миллий мудофаа ва халқаро ишлар қўмитаси йиғилишида маълум қилди.       

“Душанба куни (18 декабрь) Афғонистон ташқи ишлар вазири келади, чунки Афғонистон Грецияда элчихонасини очмоқда. Бу элчихона мамлакатимизда очиладиган учта янги элчихонадан бири бўлади”, деб маълум қилган вазир.   

Бироқ вазир Афинада яна қандай иккита элчихона очилиши борасида аниқлик киритмаган.

Котзиас, шунингдек, 19 декабрда Италияга “муҳим икки томонлама музокаралар ўтказгани” боришини маълум қилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид