18:35 / 15.12.2017
6148

Покистон собиқ Бош вазирига чоҳ қазиган сиёсатчининг ўзи терговга тортилмоқда

Фото: Reuters

Покистон парламентида мухолифатчи ҳамда собиқ крикет юлдузи сифатида танилган Имрон Хонга қарши тўпланган петиция мамлакат Олий суди томонидан рад этилди. Гап шундаки, сиёсатчи бир неча ойлардан буён молиявий аҳволи ва кирим маблағлари ҳақида декларацияни эълон қилмайди.

Reuters'нинг ёзишича, аввалроқ, мамлакат собиқ Бош вазири Навоз Шариф билан шундай воқеа юз берган бўлиб, Олий суд томонидан талаб этилган шартлар эълон қилингач, собиқ Бош вазир эгаллаб турган лавозимидан кетишини маълум қилган.

Айнан собиқ Бош вазир Навоз Шариф номзоди кўрсатилган «Покистон Мусулмонлари лигаси» сиёсий партияси мазкур иш юзасидан терговни шаффоф ва ҳалол ўтишини хоҳламоқда.

2018 йили ўтказиладиган асосий сиёсий сайловда «Покистон Мусулмонлари лигаси» ва «Покистон Халқ партияси» ўртасида асосий кураш кечиши кутилаётган бир пайтда, бундай воқеаларнинг авж олиши вазиятни мураккаблаштирмоқда.

Покистонда юз бераётган можаролар марказида турган Имрон Хоннинг ўзи июль ойида собиқ Бош вазирнинг молиявий киримларини текшириш масаласига бошчилик қилганди.

Top