Ўзбекистон | 11:42 / 16.12.2017
18491
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонликлар ташаббуси Мирзиёев томонидан қўллаб-қувватланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Қорақалпоғистонликлар ташаббуси президент Шавкат Мирзиёев томонидан қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилда Мактабгача таълим дастурини давлат ва хусусий шериклик асосида амалга ошириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти ва фаолларининг Нукус шаҳрида 20 та туман ва шаҳарларда 10 тадан янги мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлаб, барча ҳудудлар раҳбарларини бу тажрибани кенг ёйишга даъват этди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг Чимбой туманидаги академик лицейига ташриф буюргани хабар қилинганди. Давлат раҳбарига шу ерда фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, ички бозорни мамлакатда ишлаб чиқарилган юқори сифатли препаратлар билан тўлдириш борасида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар тақдим этилди. Президент мазкур соҳа истиқболини юқори баҳолаб, бу борада мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш кераклигини қайд этди.
 

Мавзуга оид