Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент «Имом эшон Муҳаммад» жоме масжидида яратилган шароитлар билан танишди
Давлат раҳбари жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистонга қилган сафари давомида Нукус шаҳридаги “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжидида бўлиб, бу ерда имом-хатиблар малакасини ошириш ўқув маркази, ётоқхонаси ва кутубхона, масжид ҳудудини ободонлаштириш ва атрофига девор қуриш, новвойхона ташкил қилиш, ҳовуз, фаввора ва бошқа қулайликларни барпо этиш бўйича кўрсатмалар берган эди, деб ёзади ЎзА.
Бу ерда ўтган 11 ой давомида кенг кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди. Масжид маъмурий биносининг биринчи қаватида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистондаги вакиллиги идораси жойлашган бўлиб, унинг барча хоналари қайта таъмирдан чиқарилди. Иккинчи қаватида ахборот-ресурс маркази, 2 кутубхона ташкил этилди. Иссиқ пол қурилди, эшиклари янгисига алмаштирилди. Намоз ўқийдиган маскан реконструкция қилиниб, гумбаз қайта ишланди. Масжид ёнидан минора, ҳовуз, новвойхона, автомобиллар учун тўхташ жойи ва бошқа қулайликлар бунёд этилди. Манзарали дарахт ва гуллар экилди.
Шунингдек, масжид ёнида 128 ўринга мўлжалланган имом-хатиблар малакасини ошириш ўқув маркази ташкил этилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди.
Президент нуронийлар ва имом хатиблар билан суҳбатлашди.
Ўтмишда яшаб ўтган буюк аждодларимиз ҳаёти ва маънавий меросини чуқур ўрганиш учун барча шароитларни яратамиз. Аҳоли зиёрат қилиб, чинакам маънавий озуқа оладиган бундай маънавий-маърифий масканларни янада обод қилиб, келажак авлодлар учун сақлашимиз керак, деди президент Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
13:20 / 15.05.2026
Туркистонда Ўзбекистон қурган муҳташам масжид очилади
09:17 / 13.04.2026
Туркияда Ўзбекистон кўмагида қурилган “Бухоро” масжиди очилди
10:17 / 25.03.2026