Технология | 07:30 / 17.12.2017
8063
1 дақиқада ўқилади

GoPro’да тасвирга олинган энг яхши кадрлар намойиш қилинди (видео)

Фото: Youtube/ GoPro

АҚШнинг GoPro компанияси жорий йилда GoPro камерасига тасвирга олинган энг яхши кадрлар жамланган видеони намойиш қилди.

Видеодан ёввойи табиат, турли жонзотлар, экстремалларнинг хавфли трюклари ва яна бошқа кўплаб воқеалар акс этган кадрлар жой олди. Бундан ташқари, 2017 йилда экшен-камерага олинган энг яхши ролик бир неча минг метр баландликдаги турмушга чиқиш таклифи бўлди.

Видеожамланма компаниянинг YouTube’даги каналида жойлаштирилди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид