АҚШ ҳарбийлари ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийни қўлга олиб, уни АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базаларидан бирига етказишган. Бу ҳақда 17 декабрда Yeni Şafak турк нашри маълум қилди.
Нашрнинг Суриядаги манбасининг таъкидлашича, ал-Бағдодий Ироқда қўлга олиниб, сўнгра Рас-ал-Айндаги, у ердан эса Хасака-Румайландаги ҳарбий базага етказилган. Ҳарбийлар базага ал-Бағдодийдан ташқари ИШИДнинг яна 7 қўмондонини етказишган. Таъкидланишича, улардан бири Ироқ фуқароси, қолганлари эса на Ироқ, на Сурия фуқаросидир.