Спорт | 11:35 / 17.12.2017
14018
2 дақиқада ўқилади

Қўл жанги федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди

2017 йил 15 декабрда Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес марказида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерациясининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Унда Федерация раисининг ўринбосари Бахтиёр Мирзақулов, раиснинг биринчи ўринбосари Бахтиёр Соатов ва бош ҳисобчиси Ю.Ниёзалиев, ҳакамлар, мураббийлар ва спортчиларнинг интизоми масаласи бўйича А.Раҳимовнинг ҳисобот ҳамда маърузалари тингланди. 

Маълум қилинишича, 2017 йили Қўл жанги федерацияси томонидан 8 та мусобақа ташкил этилган. Вилоятларда ташкил этилган халқаро турнирларни ўтказишда вилоят ҳокимликлари ва тегишли ташкилотлар ёрдам берган. Ҳакамлар учун уюштирилган ўқув семинарларда халқаро қўл жанги қоидаларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумотлар берилган.

Ўзбекистонлик қўл жанги усталари Россияда бўлиб ўтган халқаро турнирда 3-ўрин, Тожикистондаги ёшлар ўртасидаги мусобақада 1-ўрин, Венгриядаги ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогида 1-ўринни эгаллади. 

Навбатдан ташқари конференцияда ҳакамлар, мураббийлар ва спортчилар интизоми масаласи ҳам муҳокама қилинди. Маърузачининг қайд этишича, айрим ҳолларда ҳакамлар ҳакамликдан ташқари мураббийлик қилиш ҳолатлари, маст қилувчи ичимликлар истеъмол қилган ҳолда мусобақага келишлари, спортчиларнинг ўзларини нолойиқ тутишлари ҳамда ҳакамларни ножоиз сўзлар билан ҳақоратлаш ҳоллари кузатилган. 

Шунга кўра, Федерация раҳбарияти бундан кейинги мусобақаларда ҳакамлар, мураббийлар ва спортчиларнинг интизоми борасида кескин чоралар кўриш ҳамда уларни умрбод спортдан четлатиш билан боғлиқ жиддий қарорлар қабул қилишга келишиб олинди. 

Бундан ташқари Федерациянинг Сурхондарё вилояти бўлимининг 2017 йилги фаолиятига доир ҳисоботини бўлим раҳбари О.Холмуродов йиғилганлар ўқиб эшиттирди. 

Конференция сўнггида 2017 йил номинацияларини ҳамда Қўл жанги мусобақаларини ташкил этиш, ўтказиш ва ёритишда ёрдамлашган ташкилотчилар, ОАВ вакилларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти