Жаҳон | 22:15 / 18.12.2017
11092
1 дақиқада ўқилади

Сурияда уруш тугагани ҳақида гапиришга ҳозирча эрта – Асад

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев

Сурия Президенти Башар Асад айни вақтда Сурияда уруш тугаганлиги ҳақида гапиришни  “нореал” деб айтди. 

“Уруш тугагани ҳақида гапириш, ҳақиқат эмас. Биз ҳанузгача уруш шароитида турибмиз. Биз ИШИДни тўлиқ бўлмасада-да, йўқ қилиб, бу урушнинг жуда муҳим босқичидан ўтдик. Бу муҳим босқич ва катта ғалабадир”, деб айтган Асад.     

Асаднинг айтишича, террорчилик ИШИД билангина чекланмайди.

“Суриядаги уруш охирги террорчи йўқ қилингандагина тугайди. Ана ўшанда ғалаба ҳақида айтиш мумкин бўлади”, деб қўшимча қилган Асад.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид