Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Тожикистонга яна маблағ ажратди
Фото: AP
Жаҳон банкининг директорлар кенгаши Тожикистонда қишлоқ хўжалигини тижоратлаштириш бўйича лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 15 миллион доллар миқдорида маблағ ажратиш ҳақидаги қарорни маъқуллади. Бу ҳақда ЖБнинг Душанбе шаҳридаги ваколатхонаси хабар берган.
Лойиҳа Тожикистон фермерлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари имкониятларини ишлаб чиқаришни ошириш учун кенгайтириш, шунингдек, уларнинг ички ҳамда ташқи бозорларга кириш эҳтимолини кўпайтиришга йўналтирилган.
Жаҳон банкининг Тожикистондаги доимий вакили Ян-Петер Олтерснинг фикрича, «Тожикистонда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти учун муҳим имкониятлардан фойдаланиш тадбиркорларнинг ишлаб чиқаришни ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ҳамда мамлакат қишлоқ жойларида ишга жойлашиш имкониятларини оширади», дейилади ташкилот матбуот релизида.
Хабар қилинишича, Тожикистонда қишлоқ хўжалигини тижоратлаштириш бўйича дастлабки лойиҳа Халқаро тараққиёт ассоциацияси томонидан тақдим этилган 22 млн долларлик грант ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Лойиҳа доирасида 1000 дан ортиқ фермер, кичик ва ўрта қишлоқ хўжалиги корхоналарига 3,3 млн долларлик ёрдам кўрсатилган.
«Қишлоқ хўжалиги сектори Тожикистондаги иқтисодий ўсиш ҳамда қашшоқликни қисқартиришда асосий ўринни эгаллайди», - дея маълум қилди қишлоқ хўжалигини тижоратлаштириш лойиҳаси жамоаси етакчиси Сандра Брока.
Мавзуга оид
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
22:40 / 23.01.2026
Жаҳон банки Марказий Осиёда биринчи электр энергия бозори яратилишини қўллаб-қувватлайди
14:25 / 26.12.2025