16:50 / 19.12.2017
45212

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон штатида юз берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан АҚШ Президенти Дональд Трампга таъзия изҳор этди.

Президент матбуот хизмати берган хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга сиҳат-саломатлик тилади.

18 декабрь куни маҳаллий вақт билан 7:30да Сиэтлдан 80 км жанубдаги Дюпонт шаҳри яқинида йўловчи поезди кўприкдан қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлиб, юзга яқин киши жароҳатланди.

Top