17:44 / 19.12.2017
12292

Ташқи ишлар вазирлиги Давлат протоколи бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат протоколи бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур лавозимга ҳозирга қадар Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаётган Бобур Бахтиёрович Азизов тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Ғаниевич Фозилов лавозимидан озод этилгани хабар берилганди.

Top