Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
30 йил ичидаги биринчиси. АҚШ кенг кўламли солиқ ислоҳотига яқин
Фото: AP
АҚШ конгрессининг вакиллар палатаси солиқ ислоҳоти лойиҳасини қабул қилди, у бизнес ва жисмоний шахслар учун ставканинг пасайтирилишини назарда тутади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Айни дамда қонун лойиҳаси сенатга қайта жўнатилган. Таъкидланишича, агарда юқори палата ҳам қонунни қабул қилса, у АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан чоршанба, 20 декабрь санасидан кечиктирилмаган ҳолда имзоланиши керак. Қайд этилишича, бу Қўшма Штатларда 30 йил ичидаги биринчи энг кенг кўламли солиқ ислоҳотидир.
Қонунга кўра, компаниялар учун солиқ ставкаси 2018 йилда 21 фоизни ташкил этади, айни дамда эса бу рақам 35 фоизга тенг.
Аввалроқ конгрессдаги республикачилар солиқ ислоҳоти режасини мувофиқлаштириб олишгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
23:15 / 09.04.2026
Исроил Ливан билан музокаралар бошлашини эълон қилди
21:39 / 09.04.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: Трампни тўхташга мажбур қилган асосий омил нима?
19:16 / 09.04.2026
Эронда АҚШ зарбалари бошланганидан бери ҳалок бўлганлар сони маълум қилинди
08:54 / 09.04.2026