Спорт | 09:40 / 20.12.2017
11619
3 дақиқада ўқилади

Англия Лига кубогида икки ярим финалчи аниқ бўлди

Фото: Манчестер Сити матбуот хизмати

19 декабрь оқшомида Англия лигаси кубоги чорак финали доирасида икки учрашув бўлиб ўтди.

Биринчи учрашувда «Арсенал»  «Вест Ҳэм Юнайтед»га қарши ўйнади. Лондондаги «Эмирейтс» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона гол Дэнни Уэлбек ҳисобига ёзилди, у 42-дақиқада Матьё Дебюшининг пасини голга айлантирди. Бу ғалаба эвазига «Арсенал» Лига Кубоги ярим финалига чиқди, «Вест Ҳэм» турнирдаги иштирокини якунлади.

«Манчестер Сити» чорак финалда «Лестер Сити»ни мағлуб этди. Лестердаги «Кинг Пауэр» стадионида кечган учрашувда «шаҳарликлар» жамоаси пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. 26-дақиқадаёқ Бернарду Силва «Ман Сити»ни олдинга олиб чиққанди, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг еттинчисида «Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди пенальтини аниқ амалга оширди ва жамоаларни қўшимча бўлимларга олиб ўтди. Овертаймда гол бўлмади. Пенальтилар сериясида эса Варди ва Риёз Маҳрез нуқтада адашди, меҳмонлар жамоасининг 4 футболчиси ҳам ўз имкониятидан унумли фойдаланди - 3:4.

Шу тариқа, «Ман Сити» «Арсенал» ортидан Лига кубоги ярим финалига чиқди, «Лестер» турнирдаги иштирокини якунлади.

Кубок ярим финалининг яна икки иштирокчиси 20 декабрь куни «Челси» — «Борнмут» ва «Бристоль Сити» — «Манчестер Юнайтед» жуфтликлари учрашувлари натижаларига кўра аниқланади.

Англия лигаси кубоги 
5-раунд

Арсенал – Вест Ҳэм 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 42 Уэлбек.
Арсенал – Оспина, Чемберс, Колашинац, Дебюши, Холдинг, Коклен (Дасилва, 90), Уиллок (Шиф, 84), Эль-Ненни, Уолкотт, Уэлбек, Жиру (Нелсон, 78).
Вест Ҳэм – Ҳарт, Рид, Коллинз, Крессуэлл (Кэрролл, 65), Огбонна, Кина (Арнаутович, 83), Райс, Айю, Обианг, Масуаку, Эрнандес (Сако, 65).
Огоҳлантириш: Харт (71).

Лестер – Манчестер Сити 1:1 (0:1, 1:0, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 3:4
Голлар: 0:1 – 26 Бернарду Силва, 1:1 – 90, пенальти Варди.
Лестер – Хэймер, Драгович (Беналуан, 111), Магуайр, Фукс, Чилуэлл (Грэй, 71), Олбрайтон (Марез, 57), Амарти, Иборра, Кинг, Ихеаначо (Варди, 57), Окадзаки.
Манчестер Сити – Браво, Мангаля (Уокер, 81), Адарабиойо, Данило, Фоден (Деле-Баширу, 90), Гундўған, Зинченко, Бернарду Силва, Туре, Браим Диас (Нмеча, 88), Габриэл Жезус.
Пенальтилар серияси:
1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 3:4.
Огоҳлантиришлар: Ихеаначо (23), Гундўған (61), Данило (90), Уокер (96), Магуайр (105).

Мавзуга оид