Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асаднинг аёл қариндошига Германияда қочқин мақоми берилди
Сурия президенти Башар Асад амакиваччасининг беваси 5 декабрда Германияда қочқин мақомини олди. Бу ҳақда Мюнстер шаҳри маъмурий суди маълум қилди.
Суд томонларни бу қарори ҳақида 19 декабрда хабардор қилди.
Бошпана сўраган аёл Сурия ва Ливан фуқароликларига эга бўлиб, 1993 йилдан Асаднинг амакиваччаси рафиқаси бўлган. Аёлнинг турмуш ўртоғи армияда юқори лавозимни эгаллаган, бироқ 2014 йилда сирли тарзда вафот этган. Жуфтликнинг ўғил фарзанди бўлиб, у Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари полковнигини жанжал вақтида отиб қўйгани учун 2016 йилда 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.
2015 йил сентябрда аёлга ҳужум қилинган, шундан кейин у октябрда Ливанга кўчиб кетган. Аёл 2016 йилда у ердан Германияга жўнаб, қочқин мақоми берилишини сўраб ариза топширган. 2017 йил январда мутасадди ташкилот унинг илтимосини рад этган.
Аёл Асаднинг қариндоши эканлиги сабабли унга Сурия ва Ливанда хавф мавжудлиги важи билан судга шикоят аризаси топширган. Аёл ҳам мухолиф гуруҳлар, ҳам амалдаги ҳукумат томондан таъқиб қилиниши мумкинлигидан хавотир билдирган. Суд аёлнинг бу важларини унга Германияда бошпана бериш учун етарли деб топган. Аёл айни вақтда Шимолий Рейн-Вестфалия ерида яшамоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026