Ернинг 2017 йилги энг ажойиб аэрофотосуратлари
Ерда, шубҳасиз, кўплаб ажойиб манзараларнинг гувоҳи бўламиз. Бироқ бу фақат бир томонлама қарашдир. Самога кўтарилинг - ва сиз Ерни мутлақо бошқача кўра бошлайсиз. Reuters сураткашлари 2017 йилда самодан туриб олинган Ернинг энг ажойиб суратларини тақдим этишди.
Велосипедлар Шанхайдаги велотураргоҳда камалак мисоли қаторлашиб турибди.
Бразилия Атроф-муҳит ва қайта тикланувчи ресурслар институти ходимлари дарахтларни ноқонуний кесишга қарши кураш доирасида Амазонас штатидаги ўрмонга ўт қўйишди.
Грейдер (канал қазишга мўлжалланган машина) Согнефьелле тоғи орқали Кроссбю томон элтувчи йўлни тозалашга ҳаракат қилмоқда, Норвегия.
Рио-де-Жанейро аҳолиси ва сайёҳлар ёзги мавсумда Барра-да-Тижука пляжида чўмилишмоқда.
Музлаган Ванханкаупунгинлахти кўлида муз-арғимчоқ тасвири, Хельсинки.
Смог Хитойдаги Тяньцзинь шаҳрини қоплаб олмоқда.
Деярли 2000 киши Эпекуе кўлида бир чизиқ бўйлаб тизилиб чўмилмоқда. Бу қўлни қўлга бериб, сувда ҳаракатланаётган одамлар сони бўйича Гиннеснинг янги жаҳон рекорди, Аргентина.
Канпурдаги Ганг дарёсининг ифлосланган сувлари, Ҳиндистон.
Black Rock City 70 минг кишини йиғишга муваффақ бўлди, уларнинг бари ҳар йили Невадада ўтказиладиган Burning Man фестивалига ташриф буюрган.
"Ирма" довули қирғоқларга ёпирилиб келгандан кейин топилган чўккан қайиқ.
Бинолар ва қурилиш майдонлари Жичжаодаги туман орасида, Шаньдун провинцияси, Хитой.
Енисейдаги машғулотлар давомида ёш денгизчилар мураббий қайиғи атрофида тўпланишди.
Гуйань номли янги даҳадаги йўл бўйида олчалар гуллади, Гуйчжоу провинцияси, Хитой.
Квинсленднинг ёввойи туманларида қум тепаликлари орасидан дарёлар ўтмоқда, Австралия.
Италиялик карабинерлар ҳар йили ўтказиладиган от пойгаси - Сиена Палио олдидан парадда.
Мавзуга оид
16:27 / 29.10.2024
Ер атмосферасининг ифлосланиши рекорд даражага етди
11:26 / 01.10.2024
Олимлар Қуёш қачон “ўлишини” маълум қилди: Ерга нима бўлади?
11:21 / 23.09.2024
Ер “иккинчи Ой”га эга бўлади, фақат бу вақтинча давом этади
22:22 / 11.03.2024