Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон парламенти спикери бўлган самолёт Тошкент аэропортига қўна олмади
Қирғизистон парламентининг спикери бугун Ўзбекистон пойтахтига парвоз қилди, бу ерда унинг расмий ташрифи режалаштирилган, деб хабар бермоқда 24.kg.
Бироқ Достон Жумабеков бошчилигидаги делегация бўлган борт Тошкент шаҳри аэропортига қўна олмаган. Самолёт Самарқандга қўнган.
Бунга аэропорт жойлашган ҳудуддаги туман сабаб бўлган.
Қайд этилишича, Қирғизистон парламент делегацияси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Сенат ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раислари Ниғматилла Йўлдошев ҳамда Нуриддин Исмоилов билан учрашув ўтказади.
Делегация «Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон» экспозициясига ташриф буюради, шунингдек Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиш маросимида иштирок этади.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026