Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Деҳли метросининг энг янги ҳайдовчисиз поезди “синовдан ўта олмади”
Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли метросининг энг янги ҳайдовчисиз поезди синов вақтида деподаги тўсиб турувчи деворга урилиб, ундан ўтиб кетди. Бу ҳақда Нью-Деҳли метросининг твиттердаги хабарига иқтибос келтирган ҳолда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
“Поезд синови тормоз тизими текширилмасдан ўтказилган, оқибатда поезд деворга урилган. Авария вақтида ҳеч ким жабрланмаган”, деб айтилган хабарда.
Метронинг поезд қатнаши керак бўлган янги линияси пойтахтни Нойда шаҳри билан боғлайди. 25 декабрда линиянинг очилиши маросимида мамлакат бош вазири Нарендра Моди иштирок этиши кутилаётган бўлган.
Воқеа сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
16:30 / 10.06.2026
“Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади
11:19 / 20.05.2026
Метрода юрганда масофадан келиб чиқиб тўлов қилиш тизимига ўтилади
11:09 / 02.05.2026
Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли соат 5:00 дан ишлай бошлади
23:31 / 18.03.2026