Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий хавфсизлик хизмати валютафурушларга қарши рейдлар ўтказди
Фото: KUN.UZ
Миллий хавфсизлик хизмати ноқонуний валютафурушларга қарши кураш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда, улар нафақат оддий фуқароларни алдашмоқда, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам зарар етказишмоқда. Сўнгги ярим йил давомида ўнлаб валютафурушлар жазосини олди.
Куни кеча МХХ тезкор ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан биргаликда Бухоро, Андижон ва Тошкент вилоятларида бир неча валютафурушларни қўлга олдилар.
"Бухорода Равшан Шарипов ва Тўхтасин Рўзиев харидорга 70 миллион сўмга 8610 долларни сотиш чоғида жиноят устида қўлга олинди. Улардан ҳаммаси бўлиб 10762 доллар, шунинг 11,1 миллион сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди", - дея таъкидлаб ўтди ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси вакили.
Бундан ташқари, Андижонда Раҳматулло Рамазонов 55,6 миллион сўмга 6800 долларни сотиш чоғида ушланди. У ўз уйида валютанинг ноқонуний олди-сотдиси билан доимий асосда шуғулланган.
Тошкент вилояти Олмалиқ туманида ҳам валютафурушларга қарши махсус амалиёт ўтказилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари Жамолиддин Сатторов ва Музаффар Расуловни 24,6 миллион сўмга 3 минг долларни сотишаётган вақтида қўлга олдилар.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент кўрсатилган ҳолатлар бўйича қўлга олинган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) бўйича жиноий ишлар қўзғатди.
Мавзуга оид
20:07 / 25.01.2026
Андижонда қарийб 19 минг долларни нонлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
07:30 / 08.01.2026
Европа валюталари харитаси: энг қиммат валюта қайси?
21:30 / 29.12.2025
2025 йил ўзбек сўми учун қандай ўтди?
19:17 / 07.12.2025