Шимолий кореялик ҳарбий тумандан фойдаланиб Жанубий Корея томон қочиб ўтди
21 декабрда Шимолий Корея армияси аскари Жанубий Корея томон қочиб ўтди. Бу ҳақда Жанубий Корея штаблари бошлиқлари қўмитасида маълум қилинди.
“Бугун эрталаб шимолий кореялик аскар қуролсизлаштирилган ҳудуднинг жанубий томонига қочиб ўтди”, деб айтилган хабарда.
Ҳарбий қуюқ тумандан фойдаланиб, Жанубий Кореядаги чегара постига чиққан ва бу ерда қўлга олинган. Айни вақтда тегишли идоралар унинг асл мақсадларини аниқлаш билан шуғулланмоқда.
Таъкидланишича, шимолий кореялик ҳарбийлар қочоқни қидириш вақтида Жанубий Корея чегараси томон яқин келишган, шундан кейин улар томон 20 га яқин огоҳлантирувчи ўқ узилган. Шимолий Корея томондан ҳам ўқ овозлари эшитилган.
Бу жорий йилда шимолий кореялик ҳарбийлар Жануб томон қочиб ўтган 4-ҳолатдир. Охирги марта бундай ҳолат ноябрда юз берган. Ўшанда шимолий кореялик ҳарбий Жанубий Кореяга қочиб ўтиш вақтида 5 та ўқотар жароҳат олган.
38-параллел бўйича ўтувчи қуролсизлаштирилган ҳудуд Корея яриморолини икки қисмга бўлиб туради. У тиканак сим билан ўраб чиқилган, эни 4 км келадиган миналаштирилган полосадан иборат.
Мавзуга оид
16:31
Исёнда айбланаётган Жанубий Корея президенти полиция сўроқига келмади
21:54 / 17.12.2024
Жанубий Корея Тошкент—Самарқанд темирйўлининг янги тармоғини лойиҳалаштиришни бошлади
16:45 / 17.12.2024
Жанубий Кореяда армия бош штаби бошлиғи ҳибсга олинди
11:00 / 17.12.2024