08:10 / 22.12.2017
18352

2018 йилда бизнес юритиш учун энг яхши мамлакатлар — Forbes рейтинги

Фото: Getty images

Forbes сўнгги 12 йил ичидаги энг йирик иқтисодиётларни ўрганиб чиқиб, капитал ётқизиш учун улардан қай бирлари энг жозибадор эканлигига аниқлик киритди. Ўзбекистон бу рўйхатда Ливан ва Эроннинг орасидан жой олиб, 99-ўринда кўрсатилган бўлса, рейтингни Буюк Британия бошқариб турибди.

Европа бизнес учун энг яхши давлатлар рейтингидаги дастлабки 20 ўриндан 12 тасини банд қилиб, етакчилик қилмоқда. Рўйхатни 2019 йилда Европа иттифоқини бутунлай тарк этувчи Буюк Британия бошқармокда. Европа давлатлари молиявий эркинлик, инновациявийлик, инфратузилмалар ва коррупция даражасининг пастлиги туфайли юқори баҳо олишган. Ўзбекистон 153 давлат орасида 99-ўринда қайд этилган, Россия 58-ўринда.

«Биз бизнес юритиш учун энг яхши давлатлар рейтингни 153 давлатни мулк ҳуқуқи, инновацияларнинг татбиқ этилганлиги, солиққа тортилиш даражаси, технологиялар, коррупция даражаси, турли (шахсий, савдо ва молиявий) эркинликлар, бюрократизм ва инвесторларнинг ҳимояланганлиги каби турли омиллар билан баҳолаб, тузиб чиққанмиз. Барча тоифалар ўз аҳамияти бўйича тенгдир», дейилади Forbes Russia мақоласида.

Бизнес учун энг яхши мамлакатлар:
1. Буюк Британия
2. Янги Зеландия
3. Нидерландия
4. Швеция
5. Канада
6. Ҳонгконг
7. Дания
8. Ирландия
9. Сингапур
10. Швейцария
11. Австралия
12. АҚШ
13. Германия
14. Финляндия
15. Норвегия
16. Тайван
17. Бельгия
18. Австрия
19. Жанубий Корея
20. Испания

Бизнес учун энг ёмон мамлакатлар
144. Венесуэла
145. Зимбабве
146. Бурунди
147. Гвинея
148. Ямен
149. Ливия
150. Афғонистон
151. Ҳаити
152. Гамбия
153. Чад
 

Top