АҚШ ҳарбийлари шундоқ жанг майдонида дронлар босиб чиқаришга ўргатилди
Америкалик олимлар АҚШ армиясига ўз мақсадларида фуқаролик дронларидан фойдаланишни ўргатдилар. Энди ҳарбийлар жанговар вазифаларни бажариш учун кичик дронларни босиб чиқара оладилар, деб хабар бермоқда Engadget.
Мутахассислар АҚШ денгиз пиёда қўшинларига каталогдан фойдаланиб, дроннинг турли деталларини босиб чиқаришни ва уларни бир қурилмага йиғишни кўрсатдилар. Лойиҳа муҳандисларидан бири Ларри Р. Холмснинг айтишича, аскарлар ўз вазифаларини бажаришда инновацион қурилмаларни қўллашга қизиқиш билдиришган. 3D-принтер ва эҳтиёт қисмилар тўплами исталган дронни бир кундан камроқ вақт ичида яратишга имкон беради.
Шу тариқа, ҳарбийлар дронларни муайян турдаги вазифаларни бажаришда қўллашлари мумкин бўлади. Айни вақтда АҚШ армияси ҳарбий дронлардан фойдаланади. Бу дронлар йирик бўлиб, осмонда узоқ вақт қолиш, кузатув олиб бориш ва ҳужум қилишга қодир.
Мавзуга оид
13:30 / 14.10.2024
Ўндан ортиқ дрон Россиянинг уч минтақасига ҳужум қилди
21:50 / 04.10.2024
Лукашенко: президент вертолётига ҳужум урушга олиб келади
23:17 / 23.09.2024
Хитойда 3D-принтер ёрдамида балиқ гўшти муқобили яратилди
07:50 / 20.09.2024