Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Новосибирскда қора қор ёғди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Россиянинг Новосибирск шаҳри мэри Анатолий Локоть аҳолидан кўмир қуруми туфайли юзага келган қора қор бўйича келаётган шикоятлар сабабли Новосибирск электровоз-таъмирлаш заводи раҳбариятидан қозонхонани газга ўтказиш жараёнини тезлаштиришни талаб қилди.
Ушбу ҳафта Новосибирскнинг Первомайск туманидаги “Весенний” кичик тумани аҳолиси яқин ерда жойлашган завод туфайли қор қурум сабаб қора рангга айлангани борасида оммавий равишда шикоят қилишди, бу шаҳар ҳукуматининг корхона иситиш мавсумини янги газ қозонхонасидан бошлашига оид ваъдаларига қарамай юз берди.
"Менга “Весенний” кичик тумани аҳолисидан кўплаб мурожаатлар келмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, ушбу заводнинг кўмир қозонхонасидан чиқарилаётган моддалар атроф-муҳитни ифлослантиришда давом этмоқда. Уларнинг ташвишини тушунаман. Туманда истиқомат қилувчи фуқаролар тоза ҳаводан нафас олишни истайди", - дея ёзган Локоть Facebook’даги саҳифасида.
Шаҳар мэрининг маълум қилишича, жума куни завод директорига қўнғироқ қилган ҳамда қозонхонани газга ўтказиш жараёнини тезлаштириш талаби билан чиққан.
Мавзуга оид
15:22 / 18.02.2026
Новосибирскда ушлаб турилган фуқаро фарзанди билан ватанга қайтарилди
17:52 / 07.02.2026
Тоғларга кўп қор ёғди: бу йил баракали, аммо хавфли мавсум бўлади
22:38 / 31.01.2026
Қашқадарёда қалин қор сабабли 600 киши ташқи дунёдан узилди
11:35 / 29.01.2026