Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио-2020 Олимпиадаси бюджети яна қисқартирилди
2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларининг бюджети 35 млрд иенага (деярли 309 млн доллар) қисқартирилди ва 1 трлн 350 млрд иенага (12 млрд доллар) туширилди.
Бу ҳақда Олимпиаданинг ташкилий қўмитаси ва Япония пойтахти маъмурияти хабар бермоқда.
Kyodo агентлиги хабарига кўра, Токиодан ташқарида ўтказиладиган мусобақа харажатлари энди Олимпиада лотереясидан олинган даромадлар ҳисобига қопланади.
Олимпиада ва Паралимпиада бюджети Ташкилий қўмита, Токио маъмурияти ва давлат ассигнацияларидан ташкил қилинади. Бу маблағлар атрофида қаттиқ баҳс ва мунозаралар олиб борилмоқда. Хусусан, Халқаро Олимпия қўмитаси харажатларни кескин қисқартиришни талаб қиляпти. Ташкилот фикрига кўра, умумий ҳисобда 1 млрд доллар маблағни иқтисод қилиш имконияти бор.
Аввалига Олимпиада бюджети 18 млрд долларга баҳоланган эди. Бироқ ташкилотчилар харажатларни босқичма-босқич қисқартириш имкониятларини излаб топмоқда.
Мавзуга оид
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
22:00 / 22.02.2026
Норвегия қишки Олимпиада ўйинларида медал олиш бўйича рекорд натижага эришди
21:31 / 20.02.2026