Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония иккита сунъий йўлдошга эга ракетани фазога учирди
Фото: Jiji Press
Япония Н-2А ракета-ташувчиси ёрдамида фазога “Сикисаи” (GCOM-C) ва “Цубамэ” (SLATS) сунъий йўлдошларини учирди. Бу ҳақда Япониянинг JAXA коинот агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, “Сикисаи” метеорологик йўлдоши 800 км баландликдаги орбитага олиб чиқилади, унинг вазифасига атмосфера ва булутлардаги микроскопик чангни ўлчаш киради. Бундан ташқари, сунъий йўлдош карбонат ангидриднинг ўсимликлар томондан ютилиши даражасини ўлчайди.
“Цубамэ” (Super Low Altitude Test Satelite, SLATS) сунъий йўлдоши эса тажрибавий бўлиб, олимлар қурилма атмосфера қаршилиги юқори бўлган 200-300 км баландликдаги орбитада қанчалик барқарор ишлашини аниқлашмоқчи.
Ракета парвозининг эътиборли жиҳати шундаки, сунъий йўлдошлар турли вақтда ва турли орбиталарда ажралади.
Мавзуга оид
12:54 / 04.04.2026
Японияга қисқа муддатли виза билан бориб, қочқинлик мақомини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик депорт қилинди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:31 / 30.03.2026
Япония кўмир иссиқлик электр станциялари учун чекловларни юмшатади
22:25 / 24.03.2026