Иқтисодиёт | 01:00 / 23.12.2017
8610
1 дақиқада ўқилади

Германиянинг давлат қарзи 22 йил ичида илк бор камая бошлади

Фото: Mdr.de

1995 йилда яратилган, Германиянинг давлат қарзини кўрсатувчи соат 22 йил ичида биринчи марта тескарисига, яъни қарзнинг камайиб бориши томон ҳисоб олиб бормоқда. Германиянинг деярли 2 трлн еврога етган қарзи энди камаймоқда.

Соат Берлиндаги Германиялик солиқ тўловчилар уюшмасининг (BdSt) бош қароргоҳида ўрнатилган. 22 декабрдан бу соат мамлакат давлат қарзининг ҳар сонияда 78 еврога қисқараётганини кўрсатмоқда.

Уюшма Германиянинг 16 та федерал ерининг бюджет режалаштиришини ва давлат улушининг қисқаришига қўшган ҳиссаларини юқори баҳолаган.  

“Бир неча йиллар аввалгина федерал ҳукумат ва ерлар ҳукуматлари қулоқларигача қарзга ботгандилар. Бироқ айни вақтда ёш авлодларга зиён етказаётган сиёсатга чек қўйилди”, деб айтган BdSt раҳбари Райнер Хольцнагель. 

У Германия ҳукуматини профицит бюджет ва давлат қарзини қисқартириш курсини сақлаб қолишга чақирган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид