20:15 / 23.12.2017
11030

Исроил ЮНЕСКОдан чиқиб кетмоқда

Фото: Anadolu

Исроил ЮНЕСКО бош котибини Рождество таътилларидан кейин мамлакат ташкилот сафини тарк этишидан огоҳлантирди.

Тегишли кўрсатма Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху томонидан Исроилнинг ташкилотдаги вакили Кармел Шам Коэнга йўлланган.

ЮНЕСКОнинг ижроия кенгаши 2016 йил 18 октябрдаги мажлисида Ибодат тепалиги бўйича резолюцияни тасдиқлаган. Унга кўра, Ал-Қудсдаги Ал-Ақсо масжиди иудаизм билан ҳеч қандай умумийликка эга бўлмаган мусулмон қадамжоси деб аталган.   

Нетаньяху 2017 йил октябрда ташқи ишлар вазирига АҚШ ортидан Исроилнинг ҳам ЮНЕСКОдан чиқиши жараёнини бошлаш топшириғини берган.

БМТ Бош ассамблеяси 21 декабрдаги йиғилишда Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олинишига қарши овоз берди.

Top