Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги суд биносидан ўзбекистонлик икки мигрант қочиб кетди
Москвадаги Кузьминск тумани судидан қўлга олинган икки шахс қочиб кетди, полиция бу ҳақдаги маълумотни текширмоқда, деб хабар берди "Интерфакс" ўз манбасига таянган ҳолда.
Манбанинг сўзларига кўра, полицияга Ўзбекистоннинг икки фуқароси Кузьминск тумани судидан қочиб кетгани ҳақида маълумот келиб тушган. Кейинчалик Москва шаҳар суди ҳам бу хабарни тасдиқлади.
"Кузьминск судида жума куни икки хорижий фуқарога нисбатан маъмурий иш кўрилаётганди. Қарор эълон қилиниб, унинг нусхалари тайёрланаётганида, кўрсатилган фуқаролар, полиция ходимлари назорати остида бўлгани ҳолда, чекишга рухсат сўрашган, кейин эса кўчага чиқишган ва қочиб кетишган", - дея айтиб ўтди Москва шаҳар суди матбуот котиби Ульяна Солопова.
Унинг қўшимча қилишича, қочиб кетган шахслар РФ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 18.18-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ўз навбатида, манбанинг "Интерфакс"га хабар беришича, Ўзбекистоннинг 1989 ва 1992 йилда туғилган фуқаросини қидириш учун Москва полицияси томонидан “Тутиш” тадбири ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026