Фото: Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди
Бугун, 24 декабрь куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов куни бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди.
«24 декабрь – Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов кунига пойтахтимизда катта тайёргарлик кўрилди. Мамлакатимиз сайлов қонунчилигига кўра, овоз бериш жараёнида қатнашаётган барча сиёсий партиялар ва ўзини ўзи бошқариш органлари Тошкент шаҳрининг 11 туманида ташкил этилган 330 сайлов округига биттадан номзод кўрсатди», дейилган президент матбуот хизмати хабарида.
Сайловда 4 партия ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларидан жами 1650 нафар номзод рўйхатга олинган.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024