Жаҳон | 21:50 / 24.12.2017
20622
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда келиннинг 11 дугонаси ЙТҲда ҳалок бўлди

Нигериянинг шимол-ғарбидаги Кано шаҳрида келин ва унинг дугоналарини ташиётган микроавтобус катта тезликда ҳаракатланаётиб, тўсиққа урилган. Зарб кучидан транспорт воситаси иккига ажралиб кетган. "Синьхуа" агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

Полиция маълумотларига кўра, ЙТҲ натижасида микроавтобусдаги 11 нафар қиз ҳалок бўлган, яна уч аёл ва эркак жабрланган. 

Дастлабки тергов натижаларига кўра, ҳайдовчи тезликни оширгани боис бошқарувни қўлдан чиқарган. 

Қизлар тўй маросимидан қайтаётган бўлишган, бироқ ҳалок бўлганларнинг орасида келиннинг бор ёки йўқлигига аниқлик киритилмаган. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид