Жаҳон | 14:59 / 25.12.2017
12013
2 дақиқада ўқилади

АҚШ кетидан Гватемала: Ал-Қудс Исроил пойтахтига айланмоқда

Фото: Reuters

​Гватемала президенти Жимми Моралес мамлакатнинг Исроилдаги элчихонасини Ал-Қудс шаҳрига кўчиришини билдирди. Моралес жорий йилнинг 6 декабрь куни эълон қилинган АҚШ президенти Дональд Трампнинг қарорини қисман маъқуллаб, элчихонасини Ал-Қудс шаҳрига кўчиришини билдирган иккинчи давлат раҳбари бўлди. Президентнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида шу ҳақда хабар қолдирилган.

Унинг ёзишича, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали суҳбатлашгач, ушбу қарорга келган. 

Пайшанба куни ўтказилган БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги йиғилишида жаҳоннинг 128та мамлакати президент Дональд Трампнинг қарорини ёқламасдан, резолюция қабул қилганди. Хусусан, Ўзбекистон ҳам мазкур давлатлар таркибида овоз берган.

Гарчи жаҳон ҳамжамияти Ал-Қудс шаҳрининг бетарафлик мақомини тан олсада, Исроил расмийлари бирма-бир Гватемала президенти эълон қилган хабарга ижобий муносабатда эканини билдирмоқда. 

Маълумот учун, расмий ваколатхона ҳамда элчихоналар асосан давлат пойтахтида очилади, шунингдек, пойтахтнинг расмий мақоми шу каби дипломатик "юришлар" билан аниқланади.
 

Мавзуга оид