Жаҳон | 16:29 / 25.12.2017
25043
2 дақиқада ўқилади

«Ҳовлиқманглар!» - Назарбоев кўчага номи берилгани ҳақида

Фото: Akorda.kz

Нурсултон Назарбоев Олмаотадаги Фурманов кўчасининг номи ўзгаргани борасида изоҳ берди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон ОАВ.

"Яқинда кимдир менга ёзганди: Назарбоевга тош ёдгорликлар керак эмас, у пойтахтни қуриб бўлди. Мен у билан бутунлай қўшиламан. Буларнинг бари – ҳовлиқиш", - дея таъкидлаб ўтди Қозоғистон президенти.

"Мен ҳар доим бунга қарши чиққанман. Мен фақатгина университетга (Назарбоев Университети) рози бўлгандим. Уни ҳамма – ҳам ҳукумат, ҳам мамлакат қўллаб-қувватлаши учун. Бизда бундай ОТМ бўлмаганди. У бошқа университетларга намуна бўлиб хизмат қилаётган энг илғор ўқув муассасаси".

"Қолган барча ҳолатлар – маҳаллий ҳокимиятларнинг қарори. Албатта, мен ўз фармоним билан буларнинг барини тақиқлаб қўйишим мумкин. Ҳозирда барча қозоғистонликларга очиқ-ойдин шундай демоқдаман: буни қилиш керак эмас! Керак эмас. Тарихда қилган ишларинг билан қолишинг лозим. Узоқ умр кўриш, қандайдир ёдгорликлар билан эмас", - дея таъкидлаб ўтган Қозоғистон президенти.

"Ёдгорликлар билан нима бўлишини эса барчамиз яхши биламиз. Хўп, ном беришди... Яхшиямки, Фурмановнинг номини ўзгартиришди, бошқа кимнидир эмас...", - деди Нурсултон Назарбоев.

"Олмаота – қадрдон шаҳар. Ҳаммаси учун раҳмат. Лекин буни қилиш керак эмас", - дея хулоса қилган у.

Эслатиб ўтамиз, 30 ноябрь куни Олмаотадаги Фурманов кўчасининг номи Назарбоев шоҳкўчаси этиб ўзгартирилди.

Мавзуга оид