Россия АҚШ ҳақида: куч бор, дипломатия керак эмас
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Куба ва АҚШ ўзаро муносабатлари сиёсий мақсадларга эришиш учун санкциялардан фойдаланиш бемаъно эканини кўрсатмоқда. Бу ҳақда RT хабар берди.
«Кубанинг блокадаси, эмбарго бўйича. Фақат Куба сиёсий мақсадларга эришиш учун бундай мажбурлаш чораларини қўллаш маъносиз эканини исботлаб бера олди», - дея айтиб ўтди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, «афсуски, дарс ҳар доим ҳам фойдали бўлмайди».
«Бугун, Обама давридан бошлаб, америкаликлар, дипломатияда нимагадир эриша олишмаса, санкциялар таёғига дарҳол ёпишишади. Мана Шимолий Корея... худди шундай мисол: мана бизда куч бор. Куч бор, дипломатия керак эмас, машҳур мақолнинг маъносини ўзгартирдим», - дея айтиб ўтди Лавров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Москва КХДР ядровий мақомга эга бўлмоқчи эканидан жиддий хавотирда эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
16:10
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09
АҚШнинг Полшадаги янги РҚМ базаси Россия ракеталарини уриб тушира олади
13:07 / 13.10.2024
«Чекмайди ва онда-сонда озгина ичади». Камала Ҳаррис ўз тиббий картасини эълон қилди
16:29 / 12.10.2024