Ўзбекистон | 13:05 / 25.12.2017
27259
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилоят ҳокими мурожаатларни “Телеграм” мессенжери орқали қабул қилади

Фото: KUN.UZ

Сурхондарё вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов халқ билан мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммо ва камчиликларни эшитиш, таклифларни ўрганиш мақсадида “Телеграм” мессенжери орқали халқ билан кўприк ўрнатган.

Сурхондарё вилояти аҳолиси Телеграм мессенжерида +998 (97) 350-18-47 рақами орқали ўз мурожаатларини вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовга йўллашлари мумкин. Йўлланган мурожаатлар, албатта, ўрганиб чиқилади ва уларни ечиш йўллари изланади, деб хабар беради KUN.UZ’га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчимизки, фуқаролар мурожаати ва жойлардаги муаммоларни ўрганиш борасида замонавий технологиялардан фойдаланиш жуда яхши самара беради. Бу масалаларнинг ўз вақтида ва тезкор ҳал этилишига сабаб бўлади. Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидаги ҳоким ва ижро ҳокимияти вакиллари ҳам замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ўз фаолиятларини амалга оширишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид