Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда Ҳаж зиёратига бормоқчи бўлганларнинг молиявий аҳволи текширилади
Тожикистон фуқароларини Ҳаж зиёратига ҳар йиллик юборилишига тайёргарлик масалалари мамлакат бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим бошчилигидаги йиғилишда муҳокама этилди. Янги йилда тожикистонлик фуқароларга Ҳаж зиёрати учун квоталар ҳали ҳам аниқланмади, деб хабар бермоқда АП.
Бош вазир ўринбосарининг таъкидлашича, Ҳаж зиёратига фуқароларни юбориш билан шуғулланувчи ташкилотчиларнинг асосий вазифаси тожикистонлик зиёратчилар учун барча шароитларни яратиш ҳисобланади.
Қайд этилишича, якунига етаётган йилда Саудия Арабистонидаги муқаддас жойларнинг мамлакат фуқаролари томонидан зиёрат этилишини ташкиллаштириш ва буни амалга ошириш давомида Тожикистоннинг 6 минг 520 фуқароси жўнатилган.
Азим Иброҳим тегишли давлат идораларига маҳаллий ҳокимият вакиллари билан зиёратга боришни режалаштираётган инсонларнинг молиявий имкониятларини текшириш ҳақида топшириқ берди.
Бундан ташқари, бош вазир ўринбосарининг эслатишича, Ҳаж зиёратига жўнатиладиган номзодларни танлашда қонунчилик нормаларига қатъий риоя этиш керак.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
17:46 / 14.05.2026
Президент ташаббуси билан 100 кишига бепул Ҳаж йўлланмаси берилди
18:34 / 02.05.2026
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Ҳажга йўл олди
13:14 / 29.04.2026