Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти ва Қозоғистон бош вазири ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Қозоғистонга расмий ташрифи давомида Қозоғистон бош вазири Бакитжан Сағинтаев билан учрашди.
Маълум қилинишича, учрашув вақтида Қирғизистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари ва Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида кейинги ўзаро ҳаракатлар истиқболлари бўйича фикрлар алмашилган.
Жээнбеков Қозоғистон икки томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳал қилишга катта эътибор қаратаётганига миннатдорлик билдирган.
“Қозоғистон барча, жумладан йўл харитасини амалга ошириш доирасидаги барча масалаларни ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал қилиш истагида. Президентимиз Нурсултон Назарбоев ҳар доим “қозоқ халқи учун қирғизлардан яқинроқ халқ йўқ” деб таъкидлайдилар”, деб айтган Сағинтаев.
Томонлар йўл харитасини амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтишган ва икки давлат халқлари ЕОИИга киришдан ижобий жиҳатларни ҳис қилишлари учун барча масалаларни ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтишган.
Шунингдек, томонлар сув иншоотлари ва захираларидан биргаликда оқилона фойдаланиш масалаларини муҳокама қилишган.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026