Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонга темир йўл ва машинада бориш имконияти кенгаяди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги «Дўстлик» чегара ўтиш пунктининг очилиши билан бир кунда чегарадан ўтган қардош халқларнинг сони 5 мингдан ортди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дониёр Сиддиқов маълумот берди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, ҳукуматлараро ҳамкорлик янги даврда энг яхши натижаларга эришмоқда. Мамлакатларнинг чегарадош вилоятлари ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий алоқаларни янада юксалтириш мақсадида 2018 йилда Андижон-Жалолобод йўналишидаги йўловчилар қатнови қайта жорий этилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасида темир йўл орқали йўловчи қатнови ҳам қайта тикланиши маълум қилинди.

«Ўтган йили Самарқанд шаҳрида икки давлат раҳбарлари учрашганди. Ана шунда муносабатларнинг жўшқинлиги, кўтаринки кайфиятда ўтган музокаралар барча дипломатлар учун бир йўналишни белгилаб берди. Айни пайтгача, келишувлар чоғи шу ибора такрорланади. «Самарқанд руҳида» давом этайлик!», дейди элчи.
Маълумот учун, Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом-Қашғар йўналишидаги катта магистрал йўл лойиҳаси муваффақиятли ишга туширилди. Бундан ташқари, Қирғизистондан электр энергиясини импорт қилиш мақсадида 37 миллион АҚШ доллари қийматидаги шартнома имзоланган.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026