Жаҳон | 00:00 / 27.12.2017
18305
2 дақиқада ўқилади

Москвада МДҲ давлатлари етакчилари хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишди

Фото: РИА Новости / Алексей Дружинин

Россия президенти Владимир Путин МДҲ давлатлари етакчиларининг норасмий учрашувида МДҲ давлатлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдаги вазифаларни ҳал қилишда давом этишларини айтди.

“Янги йил арафасида биргаликда йиғила олганимиздан ва келишганимиздек норасмий вазиятда ўтаётган йил учун МДҲ доирасидаги биргаликдаги ишга якун ясашимиздан, истиқболдаги режаларимиз ҳақида суҳбатлашиш ва албатта, минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилишимиздан хурсандман”, деб айтган Путин.  

Путиннинг айтишича, бир йиллик иш давомида катта куч давлатлар ўртасидаги интеграцияни ривожлантириш, хизмат кўрсатишдаги тўсиқларни бартараф этиш, террорчиликка қарши курашга қаратилди. “Ҳамдўстлик давлатлари террорчилик, трансчегаравий жиноятчилик, наркотрафикка қарши курашда ҳамкорликни кенгайтирмоқдалар”, деб айтган Путин.

Путин, шунингдек, давлатлар ўртасида товар айланмаси сезиларли ошганини қайд қилиб ўтган. 

“Аминманки, МДҲ доирасидаги ҳамкорликни турли соҳаларда янада чуқурлаштириш давлатларимиз халқлари манфаатларига жавоб беради. Давлатларимиз иқтисодий-ижтимоий ривожланиши, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашда олдимиздаги вазифаларни ҳал қилиш устида ишлаймиз”, деб айтган Путин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид