Спорт | 09:20 / 27.12.2017
15152
1 дақиқада ўқилади

«Реал» Неймар трансферининг молиявий жиҳатларини ўрганиб чиқди

Фото: Твиттер

«Реал» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг эҳтимолий трансфери натижасида юзага келадиган молиявий жиҳатларни ўрганиб чиқиш учун, иккита таҳлилий компания хизматидан фойдаланди, деб ёзмоқда Sport.es.

Клуб президенти Флорентино Перес ҳамон бразилиялик ҳужумчини жамоаси сафида кўришни истаяпти ва вақт ўтиши билан унинг 32 ёшли Криштиану Роналдуга муносиб ўринбосар бўлишига умид қилмоқда.

Шу туфайли, «Реал» иккита таҳлилий компанияга мурожаат қилиб, Неймарнинг трансфери натижасида юзага келиши мумкин бўлган молиявий муаммолар бўйича ҳисобот олган.

Ҳар иккала компания ўз ҳисоботида, жуда катта иқтисодий қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкинлиги сабабли, Неймар трансферидан тийилишни тавсия қилган.

Sport.es хабарига кўра, шунга қарамай, «Реал» барибир «ПСЖ» ҳужумчиси трансферини амалга ошириш ниятидан воз кечмоқчи эмас.

Мавзуга оид