Спорт | 15:30 / 27.12.2017
24520
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик боксчи WFA йўналиши бўйича жаҳон чемпионига айланиши мумкин

Профессионал рингда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Жамшидбек Нажмиддинов ўзининг навбатдаги жангини 30 декабрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказади.

Ўзбекистонлик боксчи индонезиялик Херо Титога қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг ғолиби WFA (World Fighting Assotiation) йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритади. Жанг ташкилотчилари Buka Boxing ва Жамшидбек Нажмиддиновнинг промоутери Temurlan Promotion асосчиси Хусрав Насруллаевдир.

– Ўйлайманки, индонезиялик боксчи бу ерга мағлубият учун келаётгани йўқ, аммо мен ҳам Ватаним учун ғалаба қозонишга ва байроғимизни юқори кўтаришга ҳаракат қиламан, – деди Нажмиддинов.

Мавзуга оид