Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 январдан водий вилоятларида аналогли теле-узатиш батамом тўхтатилади
2018 йил 15 январдан бошлаб, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида аналог усулда теле узатиш тизими батамом тўхтатилади. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бутун республика бўйлаб аналогли усулда теле узатиш ўрнига босқичма-босқич рақамли теле узатишга ўтилади.
Маълум қилинишича, ушбу амалиёт тасдиқланган режага кўра, 2018 йил 15 апрелдан бошлаб, Сирдарё вилоятида, келаси йил 15 майдан бошлаб эса Жиззах вилоятида жорий этилади. Пойтахт Тошкент шаҳри нисбатан кечроқ, яъни 2018 йил 15 июлдан бошлаб рақамли теле узатишга ўтиши белгиланган. Албатта, режада узоқ манзилда яшайдиган аҳоли вакилларининг шарт-шароитлари алоҳида ҳисобланган бўлиб, босқичма-босқича рақамли теле узатиш форматига ўтиш барча учун бирдек назарда тутилмаган.
Ушбу амалиётни бажаришда аҳоли талаби ва эҳтиёжларини ҳисобга олиб, 13та телеканаллар рақамли теле-узатиш форматида ҳам бепул бўлиши режалаштирилган. Хусусан, «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Спорт», UZ HD ва бошқалар шулар жумласидандир.
Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган мутасадди вакилнинг айтишича, тез орада аҳоли учун имтиёзли равишда маиший техника (телевизор, ускуна) сотиб олиш учун кредитлар ажратилиши назарда тутилган.
Механика принципларидан фойдаланган дастлабки телевизион тизимларда ҳозирги ўлчамларга қараганда тасвирнинг сифати унча яхши бўлмаганлиги туфайли томошабинлар экрандаги хира шарпаларни аранг кўра олганлар. Телевидениенинг фаол ривожланиши фақатгина у мутлақо электрон шаклга ўтганида бошланган. Аналогли телевидение ўрнига секин-аста рақамли телевидение кириб келади. Рақамли телевидение тарафдорларининг бош далили — тасвирнинг сифати. Узатиш ва қабул қилиш жараёнидаги рақамли ишлов янада юқори сифатга эришиш имконини беради. Дарҳақиқат, ҳамманинг ҳам уйидаги телевизори тасвирни бенуқсон кўрсатавермайди — тасвир турли хил нуқталар билан келиши, титраши, ҳатто умуман йўқолиб қолиши ҳам мумкин. Аналог сигнал сифатига бир талай омиллар таъсир қилиши мумкин.
Мавзуга оид
18:46 / 05.09.2023
Болалар учун мўлжалланган Kivi Kids TV телевизори тақдим этилди
22:37 / 20.01.2023
Беларусда шаффоф телевизор яратилди
15:43 / 08.12.2022
Тадқиқот: Россияликлар телевидениедаги пропагандадан чарчади
09:23 / 15.11.2022