Жаҳон | 00:10 / 28.12.2017
16040
2 дақиқада ўқилади

Дубайдаги кўргазмада 2 миллион долларлик форс гилами намойишга қўйилди

Фото: meinkuwait.com

8 млн дирҳамга (2,1 млн доллар) баҳоланган форс гилами 26 декабрда Дубайнинг Жаҳон савдо марказида очилган Carpet and Art Oasis кўргазмасининг бош экспонатларидан бири бўлди. Кўргазма 15 январгача давом этади.

Ушбу форс гилами 150 йиллик тарихга эга бўлиб, форс сулолаларидан бирининг буюртмасига кўра тайёрланган. У юқори сифатли юнгдан тайёрланган ва ўз туридаги ягона гилам ҳисобланади.

Дубай божхонаси томондан ташкиллаштирилган кўргазмада 200 мингдан кўпроқ ноёб ва нафис гиламлар намойишга қўйилган. Улардан баъзилари 24 каратли олтин билан безалган.  

“Бу гилам кўргазманинг хазиналаридан биридир. Гилам инсоният тарихини жонзотлар тили билан сўзлайди. Унда дўстлик, очкўзлик, рашк, эзгулик каби инсоннинг барча жиҳатларини кўриш мумкин. Гиламдаги ҳар бир сурат бирор тарихни сўзлайди”, деб айтди кўргазма ташкилотчиларидан бири. 

Дубай божхонаси директори Аҳмад Маҳбуб Мусабиҳнинг айтишича, кўргазмага қўйилган барча гиламларнинг умумий қиймати 2 млрд дирҳамни (544 млн долларни) ташкил қилади. Унинг айтишича, бугунги кунда гиламлар ўзидан нафақат коллекция қилинувчи қимматбаҳо буюмларни, балки сармоя шаклини акс эттиради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид