12:26 / 28.12.2017
12436

Қирғизистонда тахминан 100 нафар мактаб ўқувчиси заҳарланди

Фото: Shutterstock

Қирғизистон шимолида тахминан 100 нафар мактаб ўқувчиси базмда ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Кегети қишлоғида ўрта мактабнинг 7-8-синф ўқувчилари спорт залида базм ташкиллаштиришга қарор қилишган. Улар электр энергияси ўчириб қўйилгани туфайли базмни электр генератори ёрдамида ўтказиш ва ундан фойдаланишга уринишди, натижада спорт зали тутунга тўлиб кетган.

«Чуй вилоятининг Кегети қишлоғида тахминан 100 нафар мактаб ўқувчиси ва тўрт ўқитувчи генератор газидан заҳарланди. Чуй ҳудудий шифохонасига чоршанба куни болалар ва катталар заҳарланиш билан оммавий равишда олиб келинди. Барчаларнинг ташхиси – ис газидан заҳарланиш. Заҳарланганлардан олти нафари жуда оғир аҳволда келтирилди, улар жонлантириш бўлимига ётқизилди», - дея хабар беришган республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматидан.

Чуй ҳудудий шифохонаси директори Нурбек Абдураҳмоновнинг хабар беришича, ҳаммаси бўлиб 75 жабрланувчи олиб келинган, улардан тўрт нафари ўқитувчилар.

Таъкидланишича, олти нафар ўқувчи жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Top