Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Диктатор Франсиско Франконинг ягона қизи вафот этди
Фото: El Mundo
Испаниялик диктатор Франсиско Франконинг (1892-1975) ягона қизи Мария дель Кармен Франко Поло Мадридда 92 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ABC газетаси жума куни хабар тарқатган.
Газета маълумотларига кўра, аёлда бир неча ой муқаддам саратон аниқланган. У Испания пойтахтидаги ўз уйида, оила аъзолари қуршовида ҳаётдан кўз юмди.
Франконинг қизи Овьедода 1926 йилда таваллуд топган. Диктатор 1975 йилда ҳаётдан кўз юмгач, Испания қироли Хуан Карлос I унга ҳерцогиня де Франко унвонини берган. Аёл сўнгги йилларда Мадридда яшаб келаётганди. Унинг тўрт нафар фарзанди бўлган.
Мавзуга оид
13:49 / 31.03.2026
Испания Эрондаги урушда иштирок этаётган самолётлар учун осмонини ёпди
16:05 / 21.03.2026
Испания ёнилғига ҚҚСни деярли икки баробарга камайтиради
21:36 / 19.03.2026
2026 йилда дунёдаги энг гўзал жойлар эълон қилинди
15:44 / 19.03.2026