Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль 2017 йилда ҳафсалани пир қилган энг муҳим нарсани маълум қилди
Фото: РИА "Новости"
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков 2017 йилда ҳафсалани пир қилган энг муҳим ҳолат сифатида Москва ва Вашингтоннинг муносабатларини келтирди, шунингдек Минск келишувлари аҳволини ҳам тилга олди.
«Бўлиши мумкин», - деди Песков Россия-Америка муносабатлари йилнинг ҳафсалани пир қилган энг муҳим ҳолатими, деган саволга жавоб қайтариб.
Шунингдек унинг таъкидлашича, йил давомидаги бундай ҳолатлар ичига Минск келишувларини амалга ошириш жараёнини ҳам қўшиш мумкин.
«Албатта, Минск келишувлари ҳамон ҳавода муаллақ туриб қолган нарса эканидан афсус билдириш мумкин, холос. Уларни амалга оширишда худди аввалгидек олдинга силжимадик», - дея қўшимча қилиб ўтди матбуот котиби.
Песковнинг маълум қилишича, АҚШнинг Россия бўйича позицияси фақат афсусларга сабаб бўлмоқда.
Мавзуга оид
20:40
Мерц: Уруш Россия иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан ҳолдан тойгандагина тугайди
13:54
Хитой, Россия ва Туркия — Ўзбекистонда энг кўп корхона очган давлатлар
11:33
The Atlantic: Украина, эҳтимол, Донбассни Россияга беришга тайёр
09:33