Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайёрамиз аҳолиси сони 1 январда деярли 7,445 миллиардга етиши кутилмоқда
Фото: Global Look Press
Сайёрамиз аҳолиси сони 2018 йил 1 январда 7 444 443 881 кишига етиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг аҳолини рўйхатга олиш бюроси мутахассислари маълум қилишди.
“2018 йил январда ҳар сонияда 4,3 бола дунёга келади, 1,8 киши вафот этади”, деб айтилган хабарда.
Олимларнинг эслатиб ўтишича, сайёрамиз аҳолиси 7 млрд.га 2011 йилда етган ва прогнозларга кўра, 2050 йилга келиб 9 млрд кишини ташкил қилади.
21 ноябрда Хитой аҳолиси 1,399 млрд кишини ташкил қилгани маълум қилинганди. Бундай маълумотни Хитой жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги келтириб ўтган.
Хитой яқин уч йилда аҳолиси сони 20 млн кишига кўпайиб, 2020 йилда тахминан 1,42 млрд.га етишини прогноз қилмоқда.
Энг кўп аҳолига эга иккинчи давлат Ҳиндистон (1,35 млрд га яқин) бўлмоқда, 3-ўринни эса АҚШ (326,6 млн) эгалламоқда.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026