Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 29 мансабдор шахс коррупцияда айбланмоқда
Тошкент шаҳар прокуратураси органлари томонидан пора олиш ва бериш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик бўйича 29 мансабдор шахсга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган. Улар бўйича тергов амалиётлари тугатилган ва жазо тайинлаш учун судларга юборилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси расмий вакили KUN.UZ мухбири саволига жавоб берар экан, қуйидаги маълумотларни тақдим этди.
“29 мансабдор шахсга нисбатан ЎзР Жиноят кодексининг 210-211-212 моддалари, яъни пора олиш, пора бериш, пора олиш ёки беришда воситачилик қилиш бўйича жиноий ишлар қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилган. Уларда тегишли айблов хулосалари берилган ва жазо тайинлаш учун судларга юборилган ва жазо муқаррарлиги тайинланган.
Энди мансабдор шахсларнинг кимлигига доир савол туғилади. Улар орасида ички ишлар органлари, суд-ижро департаменти, солиқ идоралари, нотариус-адлия органлари, ўрта таълим муассасалари, коммунал хизмат кўрсатиш идоралари ходимлари бор”, - деди Бобир Деҳқонов.
Унинг қайд этишича, юқоридаги ҳолатларга фирибгарлик йўли билан пора беришга далолат қилиш бўйича жиноий ишлар киритилмаган, балки фақат пора бериш ва олишга доир ишлар бўйича маълумотлар тақдим этилмоқда.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026