Спорт | 14:26 / 30.12.2017
20332
1 дақиқада ўқилади

«Барселона» ўйинчиларидан бирига умрбод шартнома таклиф этмоқчи, у Месси эмас

Фото: Барселона

Каталониянинг «Барселона» клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Серхи Робертога умрбод шартнома таклиф этиш ниятида. Бу ҳақда «Советский спорт» As’га таянган ҳолда хабар бермоқда.

Таъкидланишича, томонлар ҳозирча келишувга эришмаган, бироқ шартнома яқин кунлар ичида имзоланиши мумкин.

25 ёшли Серхи Роберто «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У биринчи жамоа сафида 2010 йилдан бери тўп суриб келади.

Мавзуга оид