Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркор меҳнат стажини электрон ҳисобга олиш жорий этилади
2018 йил 1 январдан тадбиркорларнинг меҳнат стажларини электрон ҳисобга олиш жорий этилади. Бу ҳақда KUN.UZ’га Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 июлдаги қарорига асосан якка тартибдаги тадбиркорларни, деҳқон хўжаликлари аъзоларини, қорамол ўстириш ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланаётган шахсларни ҳамда юридик шахс мақомига эга бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бошқа субъектлари бўйича меҳнат стажларини электрон ҳисобга олиш жорий этилади.
Меҳнат стажи (шу жумладан лавозим мавқеи, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даврлари, меҳнат таътилидаги ва узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган даврлар) ҳақидаги маълумотлар ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан давлат солиқ хизмати органларига бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи таркибида тақдим этилиши белгиланди.
Мавзуга оид
11:21 / 20.04.2026
Парвариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йилгача солиқдан озод этилади
12:15 / 10.04.2026
Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди
11:47 / 09.04.2026
“Обналчи” корхонанинг солиқ мажбурияти ҳалол тадбиркор гарданига юкланяпти” – тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози
20:57 / 03.04.2026